Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:42

Ҳиндистондаги диний маросимда юздан ортиқ одам нобуд бўлди


Ҳиндистон жанубида ҳиндларнинг диний маросими пайтида содир бўлган тиқилинчда 100 дан зиёд одам нобуд бўлди, 40 дан ортиғи жароҳатланди.

Рамийларга кўра, тоғли Керала штатидаги тиқилинч жума куни тунда йўл ҳалокати юз бергани оқибатида зиёратчилар орасида саросима пайдо бўлганидан кейин бошланган.

Жума кунги фожиа миллионлаб одам иштирок этган икки ойлик диний маросимнинг ёпилиши пайтида содир бўлган.
XS
SM
MD
LG