Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:12

Тунис президенти Саудияга қочиб борди


Тунис президенти Зайн ал Абадин бин Али ва унинг оиласи Тунисни ташлаб Саудияга қочиб борди.

Саудия Арабистонининг давлатга қарашли SPA ахборот агентлиги эълон қилган расмий баёнотда бин Али 15 январ куни эрта тонгда мамлакатга етиб келгани билдирилган.

23 йилдан бери Тунисни қаттиққўллик билан бошқариб келган бин Али ишсизлик ва расмийлар орасида коррупция кенг тарқалганига қарши бир неча ҳафтадан бери давом этаётган норозилик намойишлари зўравонликлар ва қўзғалонга айланиб кетганидан кейин 14 январ куни мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

Президент вазифасини вақтинча бажариш ваколатини Бош вазир Муҳаммад Ғаннучи ўз зиммасига олди.

Тунис ҳукумати оқшомдан тонггача коммендантлик соати жорий қилди.

Биноларга ўт қўйиш, талон-тарож қилиш ва тартибсиз отишмалар юз берганидан сўнг ҳукумат тартиб ўрнатиш ишларига армияни жалб қилди.

АҚШ ва Европа давлатлари тунисликларни имкон қадар тинч йўл билан янги ҳукумат тузишга чақирди.
XS
SM
MD
LG