Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:04

Карачида 17 одам қотиллик қурбони бўлди


Покистон полицияси мамлакатнинг бизнес пойтахти ҳисобланган Карачи шаҳрида қуролланган шахслар камида 17 одамни отиб ўлдирганини хабар қилди.

Шаҳар полицияси бошлиғи Фаёз Леғари аввалдан режалангани тахмин қилинаётган қотилликлар сўнгги уч кун давомида содир этилгани ва қурбонлар орасида маҳаллий телевидение журналисти ҳам борлигини айтди.

Таҳлилчилар ва хавфсизлик хизмати расмийлари фикрича, шаҳардаги сўнгги зўравонликлар учун Исломободдаги ҳукмрон коалициянинг аъзоси бўлган икки партия, яъни Муттаҳида қавми ҳаракати ва Авоми миллий партияси ўртасидаги душманчилик сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG