Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:23

Жанубий Судан мустақиллиги бўйича референдум ниҳоясига етмоқда


Расмийларга кўра, бир ҳафталик референдум давомида рўйхатга олинган 3,9 миллион фуқаронинг 60 фоизидан кўпи овоз берган.

Сайловчиларнинг аксари Жанубий Суданни мустақил давлат деб эълон қилиш таклифини ёқлаб овоз берганлари тахмин қилинмоқда.

Суданни бошқараётган мамлакат шимолидаги ҳукумат 14 январ куни жанубнинг мустақиллигини тан олишга тайёр эканини билдирди.

Бироқ чегарани белгилаш, нефт, баҳсларга сабаб бўлаётган Абиэй минтақасининг мақоми борасида музокаралар олиб борилиши кераклиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG