Линклар

logo-print
Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Ақун парламент биносида намоз ўқиш учун махсус хона очиш фикрига қарши эканини айтди.

Ақун Озодлик билан суҳбатда бу масалани кўтарган депутатлар популистик ғоялардан фойдаланиб, Қирғизистондаги мусулмонлар ҳайрихоҳлигини қозонишга уринаётганларини айтди.

Шу ҳафта бошида депутат Турсунбой Бакир ўғли парламентда намозхона очишни таклиф қилган эди.

Бакир ўғли Озодликка бу ҳеч қандай қонунга зид эмаслигини айтди.

Шунингдек, Бакир ўғли, агар Қирғизистонда жума дам олиш куни бўлса ва мусулмонлар жума намозини ўқиш учун масжидларга бемалол бора олсалар ажойиб бўлишини сўзига қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG