Линклар

logo-print

Сурия Бош вазири Ироққа борди


Нажи ал Отарининг Бағдодга икки кунлик ташрифидан мақсад ўзаро алоқаларни яхшилашдан иборат.

Ироқ ҳукумати матбуот вакили Али ал Даббағ Сурия Бош вазири ироқлик ҳамкасби Нурий ал Маликий ва ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли расмийлари билан сўзлашувлар олиб боришини айтди.

Ироқ расмийлари Сурияни 2009 йил августида Бағдодда портлаш содир этган шахсларга бошпана берганликда айблаганидан сўнг икки давлат ўз элчиларини чақиртириб олган эди.

Бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб Сурия ва Ироқ ўртасидаги дипломатик муносабатлар 24 сентябрда тўлиқ тикланди.
XS
SM
MD
LG