Линклар

НАТО танкерларига ҳужум масъулиятини толиблар ўз зиммасига олди


Покистоннинг жануби-ғарбий минтақасида Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучларига ёқилғи олиб кетаётган 14та танкер ёқиб юборилди ва бир ҳайдовчи ўлдирилди.

Покистонлик толиблар матбуот вакили Аъзам Тариқ Балучистон вилоятининг Дера Мурод Жамолий минтақасидаги ҳужумда саккиз нафар толиблар жанггариси иштирок этганини айтди.

Покистондаги жанггарилар ва жиноий гуруҳлар Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжалланган юкларни Карачи портидан олиб кетаётган юк машиналарига тез-тез ҳужум уюштиради.
XS
SM
MD
LG