Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Брюсселга сафар қилади


Бу маълумотни Европа комиссияси вакили Озодлик билан суҳбатда тасдиқлади.

- Ташриф келаси ҳафталарга режаланган. Аммо сафар муддати ҳозирча аниқ белгиланмаган, деди Еврокомиссия вакили Шарлот Арвиди.

Ундан олдин Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси вакили президент Каримовнинг ташрифи ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтган эди.

Президент Ислом Каримовнинг ташрифи амалга ошса, бу 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин унинг Европа Иттифоқи пойтахтига биринчи ташрифи бўлади.
XS
SM
MD
LG