Линклар

Тунис президенти вазифасини бажарувчи шахс қасамёдга келтирилди


Тунис Бош вазири М.Ғаннучи (ч) ва президент вазифасини вақтинча бажараётган Фуад Мебазаа

Тунис Бош вазири М.Ғаннучи (ч) ва президент вазифасини вақтинча бажараётган Фуад Мебазаа

Тунис парламенти қуйи палатаси собиқ президенти Фуад Мебазаа мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажаришга киришди ва Бош вазир Муҳаммад Ғаннучига янги ҳукумат тузиш вазифасини топширди.

Бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари зўравонликлар ва қўзғалонга айланиб кетганидан кейин Тунисни 23 йил бошқарган президент Зайн Ал-Абадин Бин Али мамлакатни ташлаб оиласи билан Саудия Арабистонига қочди.

14 январ куни президент вазифасини вақтинча бажариш ваколатини Бош вазир Муҳаммад Ғаннучи ўз зиммасига олган эди.

15 январ куни Тунис Конституциявий суди президент вазифасини Бош вазир эмас балки парламент раиси вақтинча бажариши ва 60 кун ичида президентлик сайлови ўтказилиши кераклигини эълон қилганидан кейин Фуад Мебазаа вақтинча президент вазифасини бажаришга киришди.
XS
SM
MD
LG