Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:15

Тунисда ғалаён қурбонлари сони ортмоқда


Тунисда Зайн Ал-Абадин Бин Алини ҳокимиятдан ағдарган ғалаён қурбонлари сони ортмоқда.

Тунис шаҳрида талончиликлар ва отишмалар кузатилмоқда. Катта миқдордаги аскар ва ҳарбий техника ёрдамида пойтахт тинчлигини сақлашга уриниш давом этмоқда.

Шаҳардаги икки қамоқхонада содир бўлган отишма чоғида камида 42 киши қурбон бўлгани хабар қилинди.

Айни пайтда бу давлатга борган минглаб европалик сайёҳлар ортга учоқ пойламоқда.

Бу давлатда бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари зўравонликлар ва қўзғалонга айланиб кетганидан кейин Тунисни 23 йил бошқарган президент Зайн Ал-Абадин Бин Али мамлакатни ташлаб оиласи билан Саудия Арабистонига қочди.

14 январ куни президент вазифасини вақтинча бажариш ваколатини Бош вазир Муҳаммад Ғаннучи ўз зиммасига олган эди.

15 январ куни Тунис Конституциявий суди президент вазифасини Бош вазир эмас балки парламент раиси вақтинча бажариши ва 60 кун ичида президентлик сайлови ўтказилиши кераклигини эълон қилганидан кейин Фуад Мебазаа вақтинча президент вазифасини бажаришга киришди.
XS
SM
MD
LG