Линклар

Афғонистонда 6 йўловчи портлаш қурбони бўлди


Афғонистон жанубида нишонга олинган автомобил ичидаги 6 йўловчи қурбон бўлди.

Маҳаллий расмийлар берган маълумотларга кўра, қурбон бўлганларнинг ҳаммаси маҳаллий аҳоли вакили бўлган ва улар орасида аёллар ҳамда болалар бор.

Шанба куни содир бўлган бошқа бир портлашда эса 3 киши қурбон бўлди.

Мамлакат шарқида эса НАТО ва афғон ҳарбийлари қўшма амалиёти чоғида икки жанггари ўлдирилгани, икки киши жанггариликда гумонланиб қўлга олингани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG