Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:45

Олмаотадаги қочқинлар ҳимоясига вебсайт очилди


Олмаотадаги ҳибсхонада қолаётган ўзбек қочқинлари ҳимоясига махсус вебсайт очилди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи остида қолаётган қочқинларни қутқариш қўмитаси очган uzref.org сайтида бу қочқинлар ҳақида турли оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ва қўмитанинг ўзи тўплаган маълумотлар уч тилда чоп этилмоқда.

Эслатамиз, ҳозир Олмаотадаги икки ҳибсхонада қолаётган 28 қочқин Ўзбекистонга экстрадиция хавфи остида.

Ўз юртида диний эътиқоди учун ноҳақ таъқибга учраганини айтиб, бу ўзбеклар ҳимоясига отланган қатор халқаро ташкилотлар уларни системали равишда қийноқлар қўлланилиши эътироф этилган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига бермасликни талаб қилмоқда.

Аммо, ЕХҲТга раислиги чоғида айнан шу қочқинлар иши боис кўп танқидга учраган Қозоғистоннинг Олмота шаҳри Олмали туман суди қочқинлар яқинларининг экстрадиция устидан киритган шикоят аризаларини қондирмади.
XS
SM
MD
LG