Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:34

Хориж дипломатлари Эрон ядровий иншоотларини кўрди


Хорижлик дипломатлар бугун Эроннинг Натанцдаги атом заводини кўздан кечирди.

Шанба куни Жазоир, Куба, Миср, Сурия, Венесуэла ва Араб давлатлари лигасидан борган дипломатлар гуруҳи Эрон марказидаги Арок атом иншоотини бориб кўрган эдилар.

Бу сафарга таклиф қилинганлар орасида бу заводларда атом қуроли ишлаб чиқарилаётганини гумон қилаётган АҚШ, Британия, Франция ва Германия расмийлари номи киритилмади.

Аммо, Эроннинг БМТ Халқаро Атом энергияси агентлигидаги расмийси Али Асқар Султоний бу сафар Теҳроннинг ядровий дастурлари шаффоф эканини кўрсатишини таъкидлади.

- Бизнинг ядровий иншоотларимиз, жумладан, кеча бир неча километр наридан кўрсатилган Натанц ва Арок иншоотларига сафар бу иншоотларимизга қарши кейинги 8 йил ичида давом этган тарғиботнинг АҚШ ва бошқа баъзи давлатлар томонидан жамоат фикрига таъсир ўтказиш учун қилганини халқаро жамоатчилик билиши шартлигига яна бир исботдир. Шаффоф эканимиз бугунги сафар иштирокчилари учун энг катта янгилик бўлди, деди Эроннинг БМТ даги расмийси.
XS
SM
MD
LG