Линклар

logo-print
Тунисда вақтинчалик президент вазифасини бажаришга киришган Фуад Мебазаа янги коалиция ҳукуматини тузиш таклифини киритди.

Хабарларга кўра, Бош вазир Муҳаммад Ғануччига берилган топшириққа кўра тузиладиган коалиция таркибига мухолиф партиялар ҳам киритилади.

Мамлакатдаги мухолифатнинг таниқли етакчилари Нажиб Чебби ва Мустафо бин Жаъфарлар Бош вазир билан бу масалани муҳокама қилгани ҳақида ғарб агентликларига интервю берди.

Жумладан, Франция матбуотига интервю берган Нажиб Чебби: “Бош вазир бизнинг партияларимизга коалиция ҳукуматини тузишда иштирок этиш таклифини берди”, деди.

Тунис конституциясига биноаy бугунгидек вазиятда мамлакатда икки ой ичида президентлик сайлови ўтказилиши лозим.

Айни пайтда Тунис шаҳрида талончиликлар ва отишмалар кузатилмоқда.

Катта миқдордаги аскар ва ҳарбий техника ёрдамида пойтахт тинчлигини сақлашга уриниш давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG