Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:58

Москвада мухолифатчилар яна пикет уюштирди


16 январ куни Москва марказида мухолифат тарафдорлари ўз етакчилари ҳибсга олинганига норозилик тариқасида яна пикет уюштирди.

Озодлик радиоси Москвадаги мухбирлари хабарига кўра, 100 га яқин одам йиғилган акцияда “Левый фронт” ҳаракати етакчиси Константин Косякин ҳам иштирок этган.

Куни кеча озод қилинган мухолифатчилар Борис Немцов ва Эдуард Лимоновлар эса ҳибс чоғида соғлигига қаттиқ зиён етгани боис акцияда иштирок эта олмагани айтилди.

Пушкинская майдонида ўтказилган тадбир рухсат берилган тадбир бўлди ва милиция унга халақит бермади.

Аммо, худди шундай рухсат берилган ҳолда 31 декабр куни Триумфалная майдонида ўтган тадбир чоғида мухолифатнинг қатор етакчилари ҳибсга олинган ва бу кескин норозиликларга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG