Линклар

Туркманистон президенти Ўзбекистонга расмий сафар қилишни режаламоқда


Бу ҳақда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Султон Пирмуҳамедов маълум қилди.

Элчига кўра, Ўзбекистон-Туркманистон савдо-иқтисодий кенгашининг январ ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган олтинчи йиғилишида президент Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг Ўзбекистонга ташрифи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Йиғилишда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш, айниқса, нефт-газ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркманистонга охирги марта 2010 йилнинг октябр ойида икки кунлик расмий ташриф билан борган эди.

Сафари чоғида Каримов Ўзбекистон Туркманистонга энг яқин, узоқ муддатли ва ишончли иқтисодий ҳамкор сифатида қарашини айтган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Хоразмнинг Шовот туманига туташ Тошҳовуз шаҳрида "Туркман-ўзбек дўстлиги" фестивалининг тантанали очилиши маросимида ҳам иштирок этган.
XS
SM
MD
LG