Линклар

logo-print

Ўзбекистон футболчилари Осиё кубоги чорак финалига чиқди


Қатар пойтахти Дохада ўтаётган 2011 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг “А гуруҳи”да 16 январ куни Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Чорак финалга йўлланма олиш учун Ўзбекистон жамоаси учун дуранг ҳисоби етарли эди.

Учта ўйинда 7 очко тўплаган Ўзбекистон терма жамоаси “А гуруҳи”да етакчилик қилмоқда.

Айни гуруҳдаги мусобақа мезбони Қатар якшанба куни Кувайт терма жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.
XS
SM
MD
LG