Линклар

Ҳаитининг собиқ етакчиси, "Baby Doc" лақаби билан танилган диктатор Жан Клоде Дивалие кутилмаганда қувғинликдан уйига қайтди.

Air France агентлиги самолётида Франциядан келган Дувалиени Порт-о-Пренс шаҳридаги аэропотда қарши олдилар.

У 1986 йилда Ҳаитида юз берган ғалаён ва АҚШ босими остида юртини тарк этган эди.

У ва унинг тарафдорлари коррупция, сиёсий қатағон ва инсон ҳуқуқларининг топталишида айбланган.

Юртига қайтган собиқ диктатор ўз ҳамюртларига оғир табиий офатдан сўнг мамлакатни тиклашда ёрдам бериш ниятида эканини айтди.

Бир йил муқаддам содир бўлган кучли ер силкинишидан сўнг дунёнинг энг камбағал давлатларидан бўлган бу мамлакатда юзага келган оғир ижтимоий -иқтисодий аҳволни ўтган йили 28 ноябрда бўлган умумхалқ сайловининг баҳсларга сабаб бўлган натижаси янада мураккаблаштирган эди.
XS
SM
MD
LG