Линклар

Тунис пойтахтида хавфсизлик кучлари бугун шаҳар марказига йиғилган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлгани хабар қилинди.

Бир неча юз норози мамлакатни ташлаб қочган собиқ президент Зайн Ал-Абадин Бин Алининг партияси ҳукуматдан кетишини талаб қилди.

Тунис Бош вазири янги коалиция таркибини бугун кечга қадар эълон қилишни ваъда қилди.

Бош вазир Муҳаммад Ғануччи бу ҳукумат мамлакатни 23 йил бошқарган собиқ президент Бин Алидан кейинги янги даври учун саҳифа очажагини айтди.

Собиқ президент мамлакатда декабрдан бери давом этиб келаётган норозилик намойишлари зўравонликлар ва тўқнашувларга айланиб кетганидан сўнг шанба куни мамлакатни ташлаб қочишга мажбур бўлган эди.

Айни пайтда Тунисдаги вазият ҳануз кескинлигича қолмоқда.

Мамлакат ҳарбийлари пойтахтдаги президент қароргоҳи теграсини кучайтирилган тартибда қўриқламоқдалар.
XS
SM
MD
LG