Линклар

logo-print
Ўзбекистон 2010 йилда жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунё давлатлари орасида 167-ўринни эгаллади.

Бу кўрсаткич АҚШ Марказий разведка бошқармасининг дунё давлатлари ялпи ички маҳсулотига оид 2010 йилги рўйҳатидан олинди.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ички ялпи маҳсулот жон бошига 3.100 АҚШ долларидан тўғри келади.

АҚШ МРБсининг 2009 йилги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ЯИМнинг жон бошига 2.600 АҚШ доллари билан 138-ўринда эди.

Ўзбекистонда ЯИМнинг жон бошига улуши ошган бўлса-да, 2010 йилда бу мамлакатнинг 167-поғонага тушгани бошқа давлатларнинг яхшироқ натижаларни кўрсатгани билан изоҳланмоқда.
XS
SM
MD
LG