Линклар

logo-print
Тошкентлик маклерлардан бирининг Озодликка айтишича, шу кунларда Ўзбекистон пойтахтининг Юнус-обод даҳасидаги бир хонали уйни ўртача 15 минг АҚШ долларига харид қилиш мумкин.

Икки ойча аввал бу нарх ўртача 17 минг АҚШ долларига тенг бўлган.

Тошкент марказидаги майдони 40-42 квадрат метрга тенг бир хонали уйлар нархи эса шу кунларда ўртача 20-22 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Айни пайтда Тошкентда хусусий тартибда уй олди-сотдиси билан шуғулланаётган баъзи риэлторлар келгуси ойлар ичида кўчмас мулк нархи арзонлашини тахмин қилмоқдалар.

“Риелторлик фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун қабул қилинган, хабарингиз бор. 6 ой ичида шу қонун кучга киради ва шу муносабат билан уй-жой нархи яна арзонлашини тахмин қиляпмиз”, дейди Озодликка шахси сир қолиши шарти билан гапирган тошкентлик маклерлардан бири.

Эслатамиз, Ўзбекистонда «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги янги қонун 2010 йилнинг декабр ойида қабул қилинган ва унга мувофиқ кўчмас мулк бозоридаги олди-сотди билан фақат тегишли лицензияга эга бўлган риэлтор ташкилотларигина шуғуллана олади.
XS
SM
MD
LG