Линклар

Францияда чоп этиладиган Le Monde нашрининг ёзишича, Туниснинг собиқ президенти Зайн Ал-Абадин Бин Алининг яқинлари мамлакатни 1 ярим тонна олтин билан тарк этгани ҳақида ёзди.

Нашрнинг Франция махсус хизматларига таяниб ёзишича, президентнинг иккинчи хотини Лейла Трабелси мамлакатни тарк этишидан аввал мамлакат Марказий банкидан 65 миллион АҚШ доллари миқоридаги қўйма олтинни олиб кетган.

Хабарга кўра, бунга қаршилик қилган Марказий Банк раҳбариятига шахсан президент Бин Алининг ўзи босим ўтказган.

Туниснинг собиқ президенти ҳозирда Саудия Арабистонида жон сақламоқда.
XS
SM
MD
LG