Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов дунё бўйича 2010 йилги энг яхши ҳакамлар орасида иккинчи ўринни олди.

Бу ҳақда Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси эълон қилган хабарда айтилишча, 2010 йилги футбол ҳакамлари орасида биринчи ўринни англиялик Ҳовард Уэбб, учинчи ўринни эса италиялик Массимо Бузакку эгаллаган.

Эслатамиз, Равшан Эрматов шу кунларда Қатарда бораётган Осиё чемпионати ўйинларида ҳам ҳакамлик қилмоқда.

Ўтган йили у Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатида илк ўйинга ҳакамлик қилди ва битта чемпионат давомида жами бешта ўйинни бошқарган футбол тарихидаги учинчи ҳакам, деб эътироф этилган эди.
XS
SM
MD
LG