Линклар

logo-print
Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак Меҳнат партиясини тарк этишини маълум қилди.

Парламентда қилган чиқишида Барак “Мустақиллик”, деб номланган янги фракция ташкил қилишини эълон қилди.

- Бугун эрталаб Кнессетга мурожаат қилиб бизни янги фракция ўлароқ эътироф этишини сўрадик. Бу фракцияни Мустақиллик, деб номламоқчимиз. Бугун биз мустақил бўляпмиз. Бугун биз фракция, ҳаракат тузяпмиз. Кейин эса тузилажак партия марказчи, сионист ҳамда демократик қарашларда бўлади,- деди Эҳуд Барак.

Ҳозирча Меҳнат партиясидаги бу бўлиниш бош вазир Бенямин Нетаняҳу етакчилигидаги ҳукумат коалициясига зарар етказа олмаслиги айтилмоқда.

Аммо, Эҳуд Баракнинг бу баёнотидан сўнг Меҳнат партиясидан бўлган уч вазир истеъфо берди.
XS
SM
MD
LG