Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:26

Россия Иорданияга атом станцияси қуриб беришни таклиф қилмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев Яқин Шарқ минтақасига сафари доирасида 18 январ куни Иорданияга боради.

Медведев Иорданияда атом станцияси қуриб бериш ҳақидаги Россия таклифини қабул қилишни тавсия этади.

Буни Россия президентининг ёрдамчиси Сергей Приходко журналистларга маълум қилди.

Президент ёрдамчиси Россия ва Иордания 2009 йилда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича шартнома имзолаганини эслатиб ўтди.

Айни пайтда Канада ширкати ва Франция-Япония ўртасида тузилган консорциум Иорданиянинг атом станциясига реакторлар қуриб беришни таклиф қилмоқда.

Тендер натижаси март ойида эълон қилиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG