Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:03

Тунисда янги ҳукумат таркиби эълон қилинди


Тунис Бош вазири Муҳаммад Ғаннучи тўрт ҳафтадан бери давом этаётган халқ норозилигига чек қўйиш учун янги миллий бирлик ҳукумати таркибини эълон қилди.

Ғаннучи янги ҳукумат таркибига мухолифат вакиллари киритилганини, бироқ мудофаа, ички ишлар, молия ва ташқи ишлар вазирлари ўз лавозимида қолганини айтди.

Таҳлилчилар фикрича, бу оддий одамлар ғазабига сабаб бўлиши мумкин.

Чунки ишсизлик, репрессия ва коррупцияга қарши халқ уюштирган исён сабабли мамлакатни 20 йилдан ортиқ бошқарган президент Зайнулобиддин бин Али оиласи билан Саудия Арабистонига қочишга мажбур бўлди.

Айни пайтда ички ишлар вазири Аҳмад Фриаа зўравонликлар пайтида 78 киши нобуд бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG