Линклар

Ху Цзинтаонинг Вашингтонга 18 январ куни кечки пайт АҚШга бошланадиган тўрт кунлик ташрифи Денг Сяопеннинг 30 йил олдинги сафаридан бери АҚШ-Хитой ўртасидаги энг муҳим саммит экани айтилмоқда.

АҚШ президенти Барак Обаманинг Ху Цзинтао билан чоршанба куни бўладиган сўзлашуви чоғида Қўшма Штатларнинг Хитой билан савдодаги камомади муҳокама этилиши кутилмоқда.

АҚШда чиқадиган газеталарга интервью берган Хитой раҳбари АҚШ билан Совуқ Уруш муносабатларига чек қўйишга чақирди ва янги ҳамкорлик алоқалари бошлашни таклиф қилди.

Айни пайтда Ху Хитой пул бирлиги бўлган юаннинг курси сунъий равишда ушлаб турилгани ҳақидаги АҚШ расмийлари фикрига эътироз билдирди.
XS
SM
MD
LG