Линклар

Тожикистон Олий суди раиси Нусратулло Абдуллоев ўтган йил мамлакатда 158 киши экстремизмда айбланганини айтди.

2009 йилда Тожикистонда 37 фуқаро судлар томонидан экстремизмда айбдор, деб топилган.

Абдуллоев 2010 йилда экстремизмга алоқадорликда айбланиб қамалган 158 кишидан 137 нафари фаолияти таъқиқланган Ҳизбут-Таҳрир гуруҳи аъзолари бўлганини қайд этди.

Қолган 23 шахс Салафия исломий гуруҳига аъзо бўлгани учун озодликдан маҳрум қилинган.

Айни гуруҳга алоқадорликда айбланган 33 киши эса жаримага тортилган.

Тожикистон расмийлари сўнгги тўрт ой давомида мамлакатда содир бўлган зўравонликларда Ўзбекистон исломий ҳаракати жанггариларини айблаган.

Аммо Олий суд раиси бу ҳаракатнинг бирор аъзоси жавобгарликка тортилган ёки тортилмагани ҳақида ҳеч нарса демади.
XS
SM
MD
LG