Линклар

logo-print
Қатар пойтахти Дохада ўтаётган 2011 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг “Б" гуруҳида 17 январ куни ҳал қилувчи ўйинлар бўлиб ўтди.

Иордания терма жамоаси Сурияни 2:1 ҳисобида ютди.

Япония жамоаси эса бу йилги мусобақада муваффақиятсиз иштирок этган Саудия Арабистони жамоаси дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллади.

Энди чорак финалда Япония жамоаси мусобақа мезбони қатарлик футболчиларга қарши, Иордания терма жамоаси ўзбекистонлик чарм тўп усталарига қарши яшил майдонга тушади.

Айни пайтда ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов дунё бўйича 2010 йилги энг яхши ҳакамлар орасида иккинчи ўринни олди.

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси эълон қилган хабарда 2010 йилги футбол ҳакамлари орасида биринчи ўринни англиялик Ҳовард Вэбб, учинчи ўринни эса италиялик Массимо Бузакку эгаллаган.
XS
SM
MD
LG