Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:20

Тошкентда яна иссиқ сув ҳақи ошади


Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб уйида ҳисоблагичи бўлмаган тошкентликлар иссиқ сув учун 20 фоиз кўпроқ пул тўлашлари лозим бўлади. Бу ҳақда Газета.уз сайти “Тошиссиққуввати” ишлаб чиқариш бирлашмаси вакилларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Келаси ойдан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида ҳисоблагичи йўқ хонадон эгаларидан ойига 4140,52 сўм эмас, 4968,62 сўм олинади.

Шунингдек, душхонаси умумий бўлган ётоқхоналарда яшовчиларнинг ҳар биридан аввалгидек 3080,14 сўм ўрнига 3696,17 сўм олиниши хабар қилинмоқда.

Айни пайтда уйида ҳисоблагичи бор тошкентликлар учун иссиқ сув ҳақи ўзгармагани айтилмоқда. Улар аввалгидек иссиқ сувнинг ҳар куб метрига 1272,29 сўмдан тўлайдилар.

Иссиқ сув ҳақининг кўтарилишини мутассаддилар энергия заҳираларини иқтисод қилиш ҳамда аҳолини сув ҳисоблагичларни ўрнатишга рағбатлантириш зарурати билан изоҳламоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда пойтахт аҳли учун иссиқ сув ҳақи икки марта – феврал ва октябр ойларида оширилган. Хусусан, феврал ойида иссиқ сув 20 фоизга ошган бўлса, октябр ойида бу кўрсаткич 8,5 фоизни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG