Линклар

logo-print

"Наши" Собир Раҳимов ҳайкали жойидан олинишига норозилик билдирди


Кремл томонидан дастакланадиган Россиядаги "Наши" ёшлар ҳаракати кеча Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида норозилик уюштирди.

"Наши" ҳаракатининг бундай норозилигига Тошкентда собиқ Совет генерали Собир Раҳимовга ўрнатилган ҳайкалнинг олиниши сабаб бўлди.

- Тошкентда улуғ ватан уруши қаҳрамонига ўрнатилган ҳайкалнинг олиб ташланиши муносабати билан бу норозиликни ўтказдик. Қандайдир генералга ўрнатилган ҳайкал экан, исми қанақалигини эслолмайман, олтита булдозер билан бу ҳайкал бузилган экан. Шунга норозилик билдирдик,- деди "Наши" вакили Аностасия Федеренко.

Аввалроқ ўзбек расмийлари генерал Собир Раҳимов ҳайкали бузилмагани, балки у Ғофур Ғулом боғига ўтказилаётганини айтган эди.

Ўтган йили Тошкентда бошқа бир шўро аскари ҳайкалининг олиб ташланиши ҳам "Наши" фаолларининг норозилигига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG