Линклар

Тунисда Зайн ал-Абидин давридаги қатағонларга алоқадорлар жазоланади


Тунисда тахтдан ағдарилган Зайн ал-Абидин Бин Али президентлиги давридаги қатағонларга алоқадор шахслар суд олдида жавоб беради.

Бу ҳақда Тунис Бош вазири Муҳаммад Ганнучи баён қилди. Ганнучига кўра, янги ҳукумат таркибида ўз лавозимларида қолган вазирлар ўтмишдаги қатағонларга алоқадор эмас.

Тунис бош вазири, шунингдек, Лондонда мухожиратда яшаётган тунислик исломчилар етакчиси Рашид Ганнучи авф этилгани тақдирда мамлакатга қайтиши мумкинлигини айтди.

1991 йилда у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ортидан чет давлатга қочиб кетган эди.

Тунисда ҳозирча вазият таранглигича қолмоқда. Бугун полиция янги ҳукуматга қарши норозилик ўтказаётган намойишчиларга қарши кўздан ёш чиқазувчи газ қўллади.

Шу пайтга қадар 78 одам мамлакатдаги тартибсизликлар ва тўқнашувлар қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG