Линклар

logo-print

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган Набижон ота газ ва электр таъминотидаги асосий муаммо коррупция эканига эътибор қаратади. Унингча, жабҳадаги коррупцияга барҳам берилса, Ўзбекистонда газ ва электр бўйича муаммо қолмасди.

“Рус филологияси факультетига олий математика не керак?”

дейди Жиззах педагогика институтининг ўз исмини ошкор этмаган талабаси:

- Таълим соҳасига қанақадир ўзгартиришлар киритилаяпти. Фойдаси бўлмаяпти-да. Ўшани бир қараб чиқиш керакми...

Озодлик: Сиз талабасиз. Қанақа ўзгартиришларни назарда тутаяпсиз?

- Спец фанларга нисбатан эътибор кам берилаяпти. Масалан, биз рус тили йўналишида ўқиймиз. Современний русский язик бошқа фанларга нисбатан кам қўйилган. Ахборотлар ўрганишимиз керак бўлган маълумотлар жуда ҳам кўп. Вақтга успет қилмаяпмиз. Айрим фанлар бор - унчалик бизга керакли эмас-да келажак ҳаëтда. Ўшаларнинг соатини қисқартириш керакми...

Озодлик: Қайси фанлар?

- Социология дегани бор, биринчи курсда яна олий математика деган нарса бўлди.

Озодлик: Сизларга олий математика бўлдими? Сизлар рус филологияси шекилли.

- Ҳа, йўналишимиз рус тили. Эртага мактабга борган вақтимиз рус тилидан дарс ўтамиз. Олий математиканинг аҳамияти йўқ, менимча. Кейин бизнес деган фан қўйилган. Бу йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” йили-ку. Шунга бизнес фани ҳам қўйилибди.

Озодлик: Каримовнинг китоблардан дарслар ҳам қўйилганми?

- Каримовникидан биринчи курсда “Основи духовност” дегани қўйилган эди. Масалан, биз пахтада 58 кун юрдик. Бу ишлаб чиққан программмани пахта вақти билан ҳисоблаган. Ҳар куни тўрт парадан дарс. 58 кун пахтада юрган ҳисобига спец фанларни қолдириб, спец бўлмаган фанларнинг соатини камайтириш керак. 58 кун ичида ўтиладиган дарс ҳозирга тарқалиб кетган. Загрузка бўлиб кетаяпти, - дейди Жиззах педагогика институтининг ўз исмини ошкор этмаган талабаси.


“Оскар” тақдим этган ҳужжатларда жон бор”

дейди тошкентлик Адҳам ака, Норвегиядан бошпана сўраган Ўзбекистон ИИВнинг собиқ капитани ошкор этаётган ҳужжатларга ишора этар экан:

- 2004 йилда Алматов томонидан имзоланган низом масаласи кеча айтилди-ку сизларда. Оскар номи билан Ички ишлар вазирлигининг ходими капитан масаласида айтмоқчи эдим-да. 2004 йил ноябр ойида бўлса керак, мен бу низом ҳақида эшитганман. Ўша вақтда қишлоқдан Тошкент шаҳрига келганлар регистрациядан ўтиши керак, деган гап бор эди-да. Кейин мен суриштирдим буни. “Регистрация нима дегани?” деганимда, айтилгандики, Ички ишлар вазири Алматов томонидан тасдиқланган низом бор, шу бўйича яшаш жойидаги участка нозиридан характеристика олиб келади. “Қанақа характеристика?” деганда, “Бу одамнинг террорчиликка алоқаси борми-йўқми, оиласида, яқинларининг орасида шунақалари борми-йўқми ҳақда ëзиб келади. Кейин икки ойлик регистрациядан ўтади” деган жавоб бўлди.

Яна бир сабаби борки, масалан, уйимга бир меҳмон келса, ким бўлишидан қатъий назар, дарҳол келади-да, "прописканг йўқ" деб жаримага тортади. Кейин мен участка нозиридан: “Қандай нима қиласизлар?” деб сўрасам, “Маъмурий жавобгарлик кодексининг 228-моддаси” деди. Кейин бориб моддани кўрдик. У ерда “Рўйхатдан ўтиши керак бўлган ҳолда ўтмай юрганлиги” дейилган. Бу умуман пропискаси йўқларга тегишли-ку, десам, “Йўқ, вазир тасдиқлаган низомда шу гап айтилган” деди. Ҳозир ҳам шу давом этаяпти йигитларни овлаш. 1992 йилдан бери давом этиб келаяпти, - дейди тошкентлик Адҳам ака.


“Газ ва свет етарли, лекин ўпқонлар унинг тўловини ютиб юбораяпти”

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган тингловчимиз Набижон ота бундай хулосага ўзи мустақил тарзда олиб борган тадқиқотлардан келиб чиққанини айтади:

- Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йилда чиққан қарори бор. Қарорда шундай дейилганки, “Агар кимки свет билан газнинг пулини нақд олса, шу инсон жавобгарликка тортилсин. Агар кимки тўламаган бўлса, огоҳлантирилмасдан узиб ташлансин” дейилган. 2005 йилдан бошлаб Ўзбекистон бўйича газ, свет етарли. Ҳаммага етади.

Бу ерда битта касал бор. Касал шуки, Ўзбекистонда ҳар доим такрорланадиган коррупция. Мисол учун, ҳозир ўқитувчиларни ҳам, боғча мудирларини ҳам райгазда, электросетда ишлайдиган инсонларнинг ҳам ҳаммасини ҳоким мажбур қилиб, “Пул йиғиб келасан нақд” деб кўчага чиқариб юборган. “Сен, мисол учун, 20 минг олиб келасан” деяпти ўқитувчиларга бугун. Кечқурунга, деяпти-да. Ҳаммасининг қўлига ëзиб берган.

Бу ерда Ўзбекистон бўйича битта касаллик кетаяпти. Нақд пул йиғиш. Нақд пул йиққандан кейин булар нима қилаяпти? Булар ўша пулдан хоҳлаганча бир қисмини давлат кассасига топшираяпти, қолганини аниқ ўзининг киссасига ураяпти. Мен тўрт йилдан бери текшириб, бунинг охирига етдим. Ўзбекистон президентига, Бош прокурорга очиқ хат ëздим. Барибир районга қайтиб келади. Биттагина Жиззах вилояти, Ғаллорол туманида райгаз 3 миллиарддан ортиқ қарз. Нимага қарзсан? Халқ тўламаяпти. Халқ ортиғи билан тўлаб қўйган. Электросет 7 миллиард қарз. Ўйлаб кўринг. 28 хонадонга 7 миллиардни бўлинг - қанчадан тушади. 140 минг аҳоли бор. Туман ҳокимлари ўзининг оғайниларини олиб келиб, райгазга, электросетга то ўша ерни сўриб егунча уч-тўрт-беш ой бошлиқ қилиб қўяди. Шахсан Ғаллаорол туманида шу аҳвол кетаяпти.

Мисол учун, водоканалга адабиëт ўқитувчисини бошлиқ қилиб қўйди, район бўйича сув берадиган тармоққа - у одам трубанинг винтилини билмайди-ку. Нимага? Таниши. Бир йил ишламасдан 40 миллион қарз, - дейди Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган тингловчимиз Набижон ота.


“Каримов зўр! Каримовни ёмонламанглар”

дейди сурхондарёлик Раҳмонқул бобо:

- Кеча мен эшитиб Озодликни бир майдон кайф қилдим. Мен кеча шундай тушундим. Ўзимнинг мулоҳазаларимни айтишга хоҳишим бор эди.

Озодлик: Нима кайф қилдингиз, бобо?

- Кеча Каримовнинг бориб мажлисга қатнашгани тўғрисида бир майдон гап бўлди. У гаплар қандайдир бир чиройли гап эмас. Каримовнинг қилган ишлари ҳаммага маълум, дунëга кўриниб турибди. Ҳаммага маъқул бўлганлиги ҳам маълум. Тунисдаги масала бошқа масала. Тунисдаги масаласи Ўзбекистонга ўхшатиб бўлмайди. Ўзбекистоннинг халқи Каримовдан рози. Яхши яшаяпти. Ундай дейиш мумкин эмас. Каримов дунëга танилиб турибди. Ҳамма жойга қилган иши ҳам маълум. Унинг ақл-идроки ҳам бошқа президентларга нисбатан яхши, деб тушунаман. Каримов тўғрисида гапирилган гаплар қандайдир мен учун ярашиқсиз, ярашмайдиган гаплар гапирилди. Айниқса, Каримов даврида жуда ўзгариш яхши. Ҳамма қониқиш бор. 28 миллион халқдан 3 миллион ўзини эплай олмагани бор-да. Дунëнинг ҳамма жойи ҳам теп-текис эмас-ку. Инсонлар баб-баравар яшамаган, баб-баравар даромад топа олмаган. Ҳамма бой бўла олмаган дунë бўйича ҳам. Шундай гаплардан мен қониқмадим-да, дейди Раҳмонқул бобо.

********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG