Линклар

Тошкентдаги Улуғбек номидаги халқаро мактаб бюрократик тўсиқлар боис ёпилди. Мактаб маъмурияти эълон қилган баёнотда шундай дейилади.

"2011 йилнинг 1 январидан мактаб бюрократик тўсиқлар боис фаолиятини тўхтатади",- дейилади баёнотда.

Улуғбек номидаги халқаро мактаб 1995 йилда Туркиянинг Силм корпорацияси ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Дипломатик ҳизмат кўмагида очилган эди.

Бу мактабда кки юзга яқин ўқувчи тахсил олаётганди.

Мактаб маъмуриятининг баёнотида сўм конвертаицяси билан боғлиқ Ўзбекистондаги мураккабликлар боис ўқитувчилар ойлик маошларини вақтида ололмаганликлари ҳам айтилган.
XS
SM
MD
LG