Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:17

Латвия Лужковни мамлакатга киритмади


Латвия ички ишлар вазирлиги Москванинг собиқ ҳокими Юрий Лужковнинг мамлакатга кириш ва доимий яшаш ҳуқуқини олиш ҳақидаги аризасини рад қилди.

Аввалроқ Латвия иммиграция идораси расмийлари Лужковнинг мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини олишни сўраб мурожаат қилганини билдирган эдилар.

Лекин, Латвия Ички ишлар вазири Линда Мурнис Москва собиқ хокими Лужков ўтмишда Латвия номига душманона баёнотлар билдирганини эслатди ва унинг мамлакатга кириши исталмаган шахслар қора рўйхатида эканини айтди.

Лужков ўтган йил октябр ойида Москва ҳокими лавозимидан олинган эди.
XS
SM
MD
LG