Линклар

Покистонда кучли зилзила рўй берди


АҚШнинг Геология тадқиқот маркази Покистоннинг жануби-ғарбий минтақасида Рихтер ўлчови бўйича 7,4 балли зилзила рўй берганини хабар қилди.

Ер силкиниши Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Балучистон вилоятида содир бўлди.

Маҳаллий телевидение зилзила мамлакатнинг яна бир нечта вилоятда сезилганини билдирди.

Дастлабки хабарларда зилзила оқибатида талафот ёки моддий зарар кўрилгани ҳақида маълумот йўқ.

Бу минтақада ер силкиниши тез-тез қайд этилади.

2005 йил 8 октябрда Покистоннинг шимоли-ғарбий минтақаси ва Кашмирда 7,6 балли зилзила содир бўлгани оқибатида тахминан 80 минг одам нобуд бўлган, уч миллиондан ортиқ одам бошпанасиз қолган эди.
XS
SM
MD
LG