Линклар

logo-print
Қозоғистон ҳукумати сайғоқ (оққуйруқ) овига жорий қилинган таъқиқ муддатини 2021 йилгача узайтирди.

2010 йил ноябр ойида чиқарилган қарор маҳаллий ахборот воситаларида 18 январ куни эълон қилинди.

Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси сайғоқларни йўқ бўлиб кетиш таҳдидига учраган ҳайвонлар рўйхатига киритган.

2010 йил бошида ўпкани ишдан чиқарувчи инфекция кенг тарқалгани оқибатида Қозоғистонда 12 мингдан зиёд сайғоқ нобуд бўлди.

Сайғоқлар асосан Қозоғистон, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида учрайди.

Ўтган асрнинг 90-йилларида тилга олинган мамлакатлар ҳудудида тахминан бир миллион бош сайғоқ бўлган.

Бугунга келиб улар сони йигирма баробарга камайиб, 50 минг бошни ташкил этмоқда.

Сайғоқлар асосан гўшти ва шохи учун браконьерлар томонидан ғайриқонуний равишда овланади.

Сайғоқнинг шохи Хитой тиббиётида дори сифатида қўлланилади.
XS
SM
MD
LG