Линклар

Эроннинг БМТдаги элчиси АҚШ президенти Барак Обамани Эрон билан мулоқот олиб бориш ҳақида икки йил олдин берган ваъдасини бажармаётганликда айблади.

Муҳаммад Хазаий фикрича, Обама собиқ АҚШ президенти Жорж Буш йўл қўйган айрим хатоларни такрорламоқда.

Хазаий ўз мамлакати БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари билан шу ҳафтада бўладиган музокараларда Эронга нисбатан адолат ва ҳурмат кўрсатилишига умид қилаётганини айтди.

Эроннинг БМТдаги элчиси Истанбул музокаралари Теҳроннинг ядровий дастури борасида Ғарб билан юзага келган қарама-қаршиликка барҳам беришга қаратилган “келажак музокаралар йўл харитаси”ни белгилаб беришига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG