Линклар

Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик ишчи нобуд бўлгани юзасидан жиноий иш қўзғатди.

16 январ куни Санкт-Петербург шаҳридаги бинолардан бирининг томини қор ва муздан тозалаётган ўзбекистонлик ишчи томдан йиқилиб нобуд бўлган эди.

Киров туман маъмурияти матбуот хизмати исми маълум қилинмаган ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербург шаҳрида рўйхатдан ўтган, аммо у ишлаш учун расмий рухсатномага эга бўлмаганини билдирган.

Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, воқеа юзасидан РФ Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-банди, яъни қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш пайтида ўлимга сабаб бўлган хавфсизлик қоидалари бузилгани бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу модда бўйича айбдор деб топилган шахслар беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG