Линклар

Обама Ху Цзинтаони қабул қилди


АҚШ ва Хитой президентлари учрашуви, Сеул, 11 ноябр 2010 йил

АҚШ ва Хитой президентлари учрашуви, Сеул, 11 ноябр 2010 йил

Бугун АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда Хитойлик ҳамкасби Ху Цзинтаони қабул қилди.

Бу сўнгги 30 йил ичида АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасидаги энг муҳим саммит экани айтилмоқда.

Музокара чоғида АҚШ президенти Барак Обама Хитой раҳбари Ху Цзинтаони Хитой миллий валютаси юаннинг қадри кучайишига тўсқинлик қилмасликка чақириши кутилмоқда.

Ху Цзинтао эса юаннинг долларга нисбатан курси сунъий равишда пасайтирилмаган, деган фикрда.

Хабарларга кўра, ҳозирнинг ўзида америкалик ва хитойлик тадбиркорлар қиймати саккиз миллиард доллардан ортиқ шартномалар имзолаган.
XS
SM
MD
LG