Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:38

Ўзбекистон ичкилик кам истеъмол қилинадиган давлатлар рўйхатида


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси маълумотига асосланиб БМТ Радиосининг хабар қилишича, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон спиртли ичимликлар энг кам истеъмол қилинадиган давлатлардир.

Чехия ва Эстония эса, ЖССТ маълумотларига кўра, спиртли ичимликларни дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган давлат қаторига киради.

Чехия ва Эстонияда вояга етган ҳар бир шахс йилига ўртача 14 литр, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистонда эса вояга етган ҳар бир шахс йилига ўртача 2 литрдан спиртли ичимлик истеъмол қилган.

БМТ мутахассислари глобал молиявий бўҳроннинг ичкиликбозлик билан алоқадор ўлим ва жароҳат олиш ҳоллари ўртасида узвий алоқа борлигини таъкидламоқда.

Хусусан, Европа Иттифоқида ишсизлар сонининг уч фоизга кўпайгани оқибатида спиртли ичимликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш 28 фоизга ва ичкиликбозлик билан боғлиқ ўлим ҳоллари эса уч фоизга кўпайишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG