Линклар

logo-print
Ҳаити полицияси "Baby Doc" лақаби билан танилган диктатор Жан-Клод Дивалиени судга келтирди.

Ҳаитининг собиқ етакчиси, 25 йиллик қувғинликдан сўнг кутилмаганда юртига қайтган Дивалие мамлакат бойликларини талон-тарож қилганлик ва коррупцияда айбланмоқда.

Айни пайтда Дувалие Порто-Пренс шаҳридаги меҳмонхонада полиция назоратида сақланмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари Дивалиени қийноқлар ва минглаб одамнинг ўлимида айблаб, Ҳаити ҳукуматини уни ҳибсга олишга чақирмоқдалар.

Жан Клоде Дивалие 1986 йилда Ҳаитида юз берган ғалаён ва АҚШ босими остида юртини тарк этган эди.

Юртига қайтган собиқ диктатор ўз ҳамюртларига оғир табиий офатдан сўнг мамлакатни тиклашда ёрдам бериш ниятида эканини айтди.
XS
SM
MD
LG