Линклар

logo-print
Тошкент ҳарбий трибунали Ўзбекистонда 40 йил хизмат қилган, 2003 йилдан буён эса Свердловск вилоятида яшаётган Россия фуқароси Юрий Корепановни 16 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Регнум агентлиги хабарига кўра, полковник Корепанов Ўзбекистон Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича – чегарадан ноқонуний равишда ўтганлик ва ватанга хиёнат қилганлик учун судланган.

Юрий Корепанов Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида узоқ муддат ишлаган, кейинчалик Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги институтида ҳарбий кафедрани бошқарган.

Истеъфога чиққач, Корепанов Россияга кетиб, Россия паспортини олган.
Корепановга Ўзбекистон фуқаролигидан ноқонуний равишда воз кечганлик айби қўйилган.
XS
SM
MD
LG