Линклар

Ўзбекистонда ногиронлар ҳуқуқларини поймол қилганлар жаримага тортилади


Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ногиронларнинг бандлик ва ижтимоий ҳимояси тўғрисидаги қонунчиликни бузган шахслар учун жарима белгилади.

CA-NEWS марказий ахборот маркази ёйинлаган хабарда айтилишича, эндиликда ногиронларни ишга олишдан бош тортган корхона ва ташкилот раҳбарлари жаримага тортилади.

Шунингдек, ижтимоий жамоат жойларида ногиронлар учун шароитлар яратилмаган тақдирда ҳам жавобгарларга жарима солинади.

Янги тартибга кўра, жарима ўртача иш ҳақининг 70 дан 100 баробари миқдорида белгиланган.

Бу тахминан 2100дан 3000 АҚШ долларига тўғри келади.

Амалдаги қонунларга кўра, 20 дан ортиқ ишчига эга ташкилотлар умумий иш ўрнининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ногиронлар учун иш жойлари яратиши зарур.

Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда икки миллиондан зиёд ногиронлар яшайди.
XS
SM
MD
LG