Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:52

Тожик темирйўлчилари Ўзбекистон туфайли 500 минг доллар зарар кўрди


Ўзбекистон пассажир поездларининг Тожикистон ҳудуди орқали ҳаракатланиши чеклангани оқибатида Тожикистон Темир йўллари ширкати 2010 йилда тахминан 500 минг АҚШ доллари миқдорида зарар кўрди.

Бу ҳақда бугун Тожикистон Темир йўллари ширкати раиси Омонулло Ҳукумов маълум қилди.

- Ўтган йил январ бошларида Ўзбекистон Темир йўллари ширкати
“Бухоро–Андижон” ва “Тошкент–Андижон” йўловчи ташувчи поездларининг Тожикистон ҳудуди орқали ўтишини таъқиқлаб қўйганидан сўнг йўловчилар сони тахминан 82 минг кишига қисқарди. Бу, ўз навбатида, ширкатимизга 500 минг доллар миқдорида зарар етказди,- деди тожик темирйўлчилари раҳбари Омонулло Ҳукумов.

Омонулло Ҳукумовга кўра, айни пайтда Ўзбекистон томонининг Тожикистонга тегишли юк вагонларини асоссиз тўхтатиб қўйишига барҳам берилган.

Расмий Душанбе ўтган йили Ўзбекистон томони мингдан ортиқ юк вагонларини асоссиз тўхтиб қўйганидан шикоят қилган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон темир йўлларида божхона талабларига жавоб бермаётгани айтилаётган тожикларга тегишли атиги 17 та юк вагони ушлаб турилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG