Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:53

2010 йилда Ўзбекистон Қозоғистонга 2285 та автомобил экспорт қилди


UZ-Daewoo дилерлари 2010 йилда Қозоғистонда автомобил сотиш режасини икки барабарга оширдилар.

12.uz сайти маълумотига кўра, Қозоғистондаги автомобиллар савдо-сотиғи бўйича ўзбек машиналари учинчи ўринни олган.

Қозоғистонда Нексия автомобилига қизиқиш катта бўлиб, ўтган йили шу маркадаги 1666 та автомобил экспорт қилинган.

2010 йилда GM Uzbekistan Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 73,7 минг енгил автомобилни россияликлар харид қилган.

Ўтган йили Ўзбекистон ички бозорида маҳаллий автомобиллардан 143 минг машина сотилган.
XS
SM
MD
LG