Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:36

Тошкентда оммавий тарзда уйлар бузилмоқда


Тошкент шаҳрининг Ҳамза ва Миробод туманларида турар-жойларни оммавий тарзда бузиш ишлари кетмоқда.

Фарғона.ру ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳамза туманида ғиштдан қурилган 2 қаватдан 5 қаватгача бўлган 6-7 уй бирданига бузилаяпти.

Газета.uz нашрининг ёзишича, Тошкент шаҳар хокими қарорига кўра, Буюк Ипак йўли бекатидан бошлаб Мирзо Улуғбек кўчаси, Машинасозлар бозоригача ва Тараққиёт кўчасида реконструкция ишлари амалга оширилиши лозим.

Айни пайтда турар-жой эгалари, уйлари эвазига товон пули ҳам берилмасдан кўчага ҳайдалаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG