Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:29

АҚШ ва Хитой раҳбарлари Оқ Уйда учрашдилар


Барак Обама ва Ху Цзинтао ўртасидаги юзма-юз музокара чоғида асосий масала Хитой миллий валютаси юаннинг курси масаласи бўлди.

АҚШ президенти юаннинг курси назорат қилинмаслиги кераклигини айтди.

Ху эса юан ҳақида очиқ баёнот бермади. Аммо яқинда Ху юан курси сунъий равишда паст сақлаб турилганини рад қилган эди.

Мулоқот чоғида Барак Обама Хитойда инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам кўтарди.

- Тарих жамиятлар қанчалар уйғун бўлса, шунчалар муваффақиятли бўлишини, дунёда барча мамлакатлар ва халқларнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари, жумладан, ҳар бир шахснинг умумжаҳон ҳуқуқлари қанчалар ҳимояланса, дунё шунчалар адолатли бўлишини кўрсатди, - деди Барак Обама.

Ўз навбатида, Ху Цзинтао Хитой инсон ҳуқуқлари соҳасида муваффақиятга эришганини, аммо бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар талайгина эканини айтди.

АҚШ ва Хитой раҳбарлари музокара олиб бораётган бир пайтда АҚШда сургунда фаолият юритаётган уйғурлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари Оқ Уй яқинида норозилик намойиши ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG