Линклар

Футбол бўйича Осиё кубогининг ҳозирги соҳиби Ироқ терма жамоаси 19 январ куни Шимолий Корея жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу билан Ироқ терма жамоаси Қатарда ўтаётган 2011 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг чорак финалига "Д" гуруҳидан йўлланма олди.

Энди ироқлик футболчилар "С" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Австралия жамоасига қарши тўп суради.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам "А" гуруҳида етти очко тўплаб аллақачон чорак финалга йўлланма олган.

Ўзбекистонлик футболчилар яшил майдонда Иордания терма жамоаси билан куч синашади.
XS
SM
MD
LG