Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:26

Эрон ёқилғи танкерларининг Афғонистонга ўтишига рухсат берди


Эрон ҳозир Афғонистон чегарасида фақат 160 та танкер қолганини айтди. Теҳрон расмийларига кўра, келажакда Афғонистонга ёқилғи етказиб бериш тўхтатилмайди.

Декабр ойида Эрон Афғонистонга ёқилғи олиб кетаётган танкерларни чегарадан ўтказмай қўйган эди.

Кобулдаги Эрон элчихонаси эълон қилган баёнотда бунинг сабабларидан бири Афғонистон Савдо вазирлиги мамлакатга қанча ёқилғи кераклигини маълум қилмагани билан изоҳланган.

Баёнотда келажакда транзит икки томон келишувига мувофиқ амалга ошиши билдирилган.

Сешанба куни Афғонистон Савдо палатаси 1500 та танкер Эрон чегарасидан ўтиш учун рухсат берилишини кутиб турганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG